Контеден «Наполи» ва «Рома» дурранги ҳақида инглизча услуб баҳоси
«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте А Серияда «Рома»га қарши 2:2 ҳисобидаги дуррангдан кейин матбуот анжуманида ўйинни таҳлил қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Неаполликлар мағлубиятдан 82-дақиқада Алиссон Сантос урган гол эвазига қутулиб қолди.
Конте жамоасининг ўйин давомида икки бор ҳисобни тенглаштиргани осон бўлмаганини таъкидлади. Унинг фикрича, агар бу жанг бокс рингида кечганида, «Наполи» очколар бўйича устун келган бўларди.
Мураббий учрашувни қизиқарли ва жуда шиддатли деб атади...