Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли омадсизликни эслади
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз ёдидан чиқмайдиган энг аламли лаҳза қайси эканини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчи “Боруссия” Дортмунд сафида Бундеслигада сўнгги турда қўлдан бой берилган чемпионликни эслади. “Майнс” устидан ғалаба “асаларилар”ни чемпион қиларди, бироқ учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва олтин медаллар яна “Бавария”га насиб этди.
“Ҳали ҳам мени қувиб юрадиган омадсизликми? Мавсумнинг охирги кунида “Боруссия” билан қўлдан кетган чемпионлик.