«Болонья» «Торино» устидан ғалаба билан омадсизликни тўхтатди
А Сериянинг 25-турида «Болонья» сафарда «Торино»га қарши жуда фаол ўйин кўрсатиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида Жонатан Роу жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очишга жуда яқин келди, бироқ тўп нишондан сал четга кетди.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Роу қанотдан узатмани жарима майдонига йўллади ва Никола Влашичдан қайтган тўп дарвозага кириб, «Болонья»ни олдинга олиб чиқди — 0:1. Мезбонлар жавоб излаган паллада Симон Зом дарвозабонни ишга солди...