Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчининг тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг таъкидлашича, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир неча футболчини асрашга қарор қилган.