«Бетис» қарши ҳужумларда «Мальорка»ни мағлуб этди
Ла Лигада қуйи поғоналарга тушиб қолган «Мальорка» якшанба куни ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди. Севилияликлар тўпни рақибга кўпроқ бериб, иккинчи рақамда жуда тартибли ўйнади ва айнан қарши ҳужумларда устунликни қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Марк Рока жарима майдони ташқарисидан зарба бериб, тўпни устунга тегкизди. «Мальорка» тезкор ҳужумда Хан Вирхили орқали хавфли вазият яратди, бироқ дарвозабон ҳушёр эди. 18-дақиқада эса «Бетис»нинг навбатдаги қарши ҳужуми самара берди...