Лионел Месси Lego’дан жаҳон кубоги макетини йиғиб чиқди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ижтимоий тармоқларда янги пости билан мухлислар эътиборини тортди. Кадрлар орқали у Lego конструктори ёрдамида жаҳон чемпионлиги кубоги макетини йиғиб чиққанини кўриш мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Месси суратга изоҳ қолдириб, иш якунланганини фахр билан таъкидлади. Йиғилган моделнинг баландлиги асл трофей ўлчамларига мос, конструктор эса 2842 та деталдан иборат экани қайд этилди.
Бундай мураккаб макетни йиғиш анча вақт талаб қилиши табиий.