Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади
Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у рақиб дарвозасига учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг бу хет-трики Истанбул клуби тарихидаги муҳим натижани ҳам олиб келди: у «Галатасарай» сафида энг кўп гол урган легионерга айланди. Аввал бу кўрсаткич руминялик Георги Ҳаджига тегишли бўлиб, у клубда 75 гол урганди, Икардининг ҳисобига эса энди 76 та гол бор.