Мартынович Ҳаверц билан майдондаги кулгили суҳбатни эслади
«Қайрат» ҳимоячиси Александр Мартынович Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин рақиб футболчиси Каю Ҳаверц билан бўлган қизиқарли суҳбат тафсилотларини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, лондонлик ярим ҳимоячи Мартыновичнинг чеҳрасини қаердандир танигандек бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мартыновичнинг айтишича, Ҳаверц: «Нимадир сени юзинг менга жуда таниш», деган. Шунда Александр аввалроқ «Байер»га қарши учрашувларда ўйнаганини ва ўша пайтда немис клубидан ўтиб кетишганини эслатиб...