«Башакшеҳир» 90+6-дақиқадаги гол эвазига «Бешиктош»га мағлуб бўлди
Туркия Суперлигасида турнир жадвалида ёнма-ён келаётган жамоалар тўқнашуви ҳақиқий драмага айланди. “Башакшеҳир” ўз майдонида “Бешиктош”ни қабул қилди, аммо ўйиннинг энг охирги сонияларида ўтказиб юборилган гол мезбонларнинг барча умидларини совуриб кетди — 2:3.
Бу баҳсда мезбонлар сафида Элдор Шомуродов тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 66-дақиқада алмаштирилди. Ўзбек футболчилари иштирокидаги бундай ўйинлар одатда катта қизиқиш уйғотади, чунки ҳар бир ҳаракат, ҳар бир пас мухлислар кўзи остида туради.