«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг яқин орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу баҳсда у яна жамоа қайдномасидан жой олмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши жуда муҳим ўйин бор»...