Роналдунг бойкотдан кейинги голи Елагинни ҳайратга солди
Саудия Арабистони чемпионатининг 22-тури доирасидаги сафар учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Фатеҳ» майдонида 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдаги голлардан бирини 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду киритди — у бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин ҳақида футбол шарҳловчиси Александр Елагин ҳам фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, португалиялик юлдуз нафақат гол урди, балки ҳимояда ҳам фаол ишлади: бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштирди ва юқори тезликда ҳаракатланди.