«Гавр» биринчи дақиқадаёқ 10 киши қолиб ҳам ғалаба қозонди
Франсия Лигасининг 22-турида «Гавр» «Тулуза»ни қабул қилди ва учрашув ниҳоятда эрта юз берган четлатишга қарамай, якунда ижобий натижага эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин стартидан кўп ўтмай Аруна Сангате Эмерсонни қўпол тўхтатиб қолди ва ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. Шунга қарамай, 43-дақиқада Исса Сумаре тўпни олиб қўйиб, дарвозабонни ҳам алдaди ва ҳисобни очди — 1:0. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «Тулуза» бурчак зарбасидан сўнг мувозанатни тиклади...