Мартинович Ҳавертс билан майдондаги кулгили суҳбатни эслади
«Қайрат» футболчиси Александр Мартинович Европа Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг лондонликлар ярим ҳимоячиси Кайо Ҳавертс билан бўлиб ўтган қизиқарли мулоқот ҳақида гапириб берди. Немис футболчисига Мартиновичнинг чеҳраси таниш туюлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мартиновичнинг айтишича, Ҳавертс: «Негадир юзингиз менга жуда таниш», деган. Шунда у «Байер»га қарши аввалги учрашувларни эслатиб, ўша пайтда рақибни мағлуб этишганини, шунингдек, Ҳавертс «Челси»...