Франсияда Сафоновнинг ПСЖдаги келажаги ҳақида фикр билдиришди
Франсиялик журналист Дориан Бонзома ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг келгуси истиқболлари борасида ўз мулоҳазаларини айтди. Бу фикрлар парижликлар Лига 1нинг 22-турида “Ренн”га 1:3 ҳисобида кутилмаган тарзда ютқазган учрашувидан кейин янгради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бонзоманинг таъкидлашича, Сафонов учта гол ўтказиб юборганига қарамай, у дарҳол асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйиши эҳтимолдан йироқ. Журналист “Ренн”дан учралган мағлубият ПСЖ учун ёқимсиз ҳолат бўлганини...