«Бавария» Нойер жароҳати юзасидан расмий баёнот берди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бир муддат жамоа сардори Мануэл Нойерсиз қолади. Клуб ўз расмий сайтида дарвозабоннинг жароҳати ҳақида маълумот эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бундеслига доирасида «Вердер»га қарши ўйинда Нойер чап болдир мушагида мушак толаси йиртилиши (надрив) жароҳатини олди.
«Бавария» 39 ёшли посбоннинг тикланиш муддатларини ҳозирча очиқламади. Германия ОАВ аввалроқ Нойер 21-февраль куни «Айнтрахт»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкинлигини ёзганди.