Арбелоа «Бенфика» билан учрашув қийин кечишини айтди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Реал» Лиссабонда юқори савиядаги ўйин кўрсатиши шартлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, учрашув осон бўлмаслиги аниқ ва сешанба куни ғалаба учун жамоа бор кучини ишга солиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди.