Ван Дейк Салоҳнинг «Ливерпул»даги етакчилигини юқори баҳолади
«Ливерпул» ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк жамоа ҳужумчиси Моҳамед Салоҳнинг майдондаги ўрни ва таъсири ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ван Дейкнинг айтишича, Салоҳ ҳануз жамоанинг етакчиси бўлиб қолмоқда ва сардор сифатида унинг майдонда бўлиши ниҳоятда муҳим. Ҳимоячи Салоҳнинг оддийгина иштироки ҳам жамоага фойда беришини таъкидлади.
«Салоҳ жамоага фақат голлар билангина эмас, бундан ҳам кўпроқ нарсани беради. Албатта, ҳозир кўпчилик унинг голларига қарайди, чунки у жуда юқори мезон ўрнатган.