«Бавария» Нойернинг жароҳати бўйича расмий хабар берди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бир муддат жамоа сардори Мануел Нойерсиз қолади. Клуб расмий сайти орқали дарвозабоннинг жароҳати ҳақида баёнот эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бундеслига доирасида «Вердер»га қарши ўйинда Нойер чап болдир мушагида мушак толаси йиртилишини олган.
«Бавария» 39 ёшли посбоннинг тикланиш муддатларини ҳозирча очиқламади. Германия ОАВ аввалроқ Нойер 21 февраль куни «Айнтрахт»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкинлигини ёзганди.
Эслатиб ўтамиз...