Аргентина лигасида Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди
Анхел Ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлабки ўйинларда ижобий таассурот қолдирди. Бироқ кейинчалик унинг атрофида баҳслар кучайди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақибларнинг эътирозлари билан боғлиқ бўлиб, улар Ди Марияни майдонда тез-тез йиқилиб, фол ишлатишда айбламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ҳам танқидлар тинмаяпти. "Нега Ди Мариянинг ҳийлалари учун унга ҳеч қачон огоҳлантириш берилмайди", "У юлдуз, лекин бу ишлар энди тоқат қилиб бўлмайдиган даражада"...