Елагин Роналду бойкотдан кейин қайтди ва гол урди
Саудия Арабистони чемпионати 22-турида “Ал-Наср” сафарда “Ал-Фатех”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирига 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бойкотдан кейин яна майдонга қайтган португалиялик юлдузнинг ўйини футбол шарҳловчиси Александр Елагин эътиборини тортди.
“Буюк футболчи бойкотдан сўнг қайтди ва гол урди. Фақат гол билан кифояланмай, ҳимояда ҳам тинмай ишлади: бир неча бор дарвоза олдидан тўпни узоқлаштирди.