Икарди «Галатасарай» тарихида энг сермаҳсул легионер бўлди
Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпсор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у учта гол уриб, жамоасига ишончли ғалаба олиб келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу хет-трик орқали Икарди клуб тарихидаги энг кўп гол урган хорижлик футболчи сифатида янги рекорд ўрнатди. У бу кўрсаткичда руминялик Георги Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажи «Галатасарай» сафида 75 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 гол бор.