Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини айтди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Реал» Лиссабонда юқори даражадаги ўйин кўрсатиши шартлигини таъкидлади. Арбелоа фикрича, учрашув жуда қийин ўтади ва сешанба куни ғалаба учун жамоа имкон қадар бор кучини ишга солиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якуний турида «Реал» сафардa «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди.