Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийинчиликни тан олди
Мадриднинг «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис Лиссабонда жамоа юқори савияда ўйнаши шартлигини таъкидлади. «Қийин бўлишини биламиз. Сешанба куни ғалаба учун бор кучимизни беришимиз керак», — деди Арбелоа.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди ва бу натижа португалияликларнинг плей-оффга чиқишига ёрдам берган.