Томас Франк АПЛдаги уч клуб диққат марказида
Лондоннинг “Тоттенҳем” клубини аввал бошқарган Томас Франк ёзда яна мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
TEAMtalk хабарига кўра, 52 ёшли даниялик мутахассисга Англия Премер-лигасининг бирданига уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Мавсум якунида мураббийлар бўйича ўзгаришлар кутилаётган клублар қаторида “Кристал Пэлас”, “Фулҳем” ва “Борнмут” тилга олинмоқда.
Франкнинг сўнгги иш жойи “Тоттенҳем” бўлиб, у жамоани 2025 йил ёзидан жорий йил февралигача бошқарган.