Эндрик январда Лига 1 нинг энг яхши футболчиси бўлди
"Лион" ҳужумчиси Эндрик январ ойи якунларига кўра француз чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли бразилиялик футболчи қишки трансфер ойнасида "Реал"дан ижара асосида "Лион" сафига келиб қўшилганди. Январ ойида у Лига 1 доирасида атиги икки учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Умуман олганда, Эндрик "Лион" таркибида олти марта ўйнади, ҳисобида бешта гол ва битта ассист бор.