Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш қийинлигини айтди
ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Париждаги фаолияти давомида юлдуз футболчилар билан ишлаш осон бўлмаганини эслаб ўтди. Аргентиналик мутахассис қўл остида ҳужумда Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе учлиги ҳаракат қилган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Почеттинонинг таъкидлашича, бундай даражадаги футболчилар баъзан ўзи ўйнаётган клубдан ҳам каттароқ таъсирга эга бўлади. Мураббий Месси мисолида прессинг борасида ҳамма ҳам бир хил ролни бажара олмаслигини айтиб...