Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди хет-трик қайд этиб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу уч гол Икардига «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини ҳам олиб келди. У румин Георге Ҳаджини ортда қолдирди: Ҳаджининг клубдаги голлари 75 та бўлган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор.
Клубнинг умумий тўпурарлари рўйхатида...