Жезуш Роналдуни яқин ўйинга олиб чиқмаслигини айтди
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада сафга қайтиши кутилаётган бўлса-да, энг яқин ўйинда у яна қайдномада бўлмайди.
Мураббий сўзларига кўра, жамоа зич тақвимни инобатга олиб, Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилган.