АПЛ грандлари «Юввентус» ҳимоячиси Ллойд Келлига кўз тикди
Туриннинг «Юввентус» клуби ҳимоячиси Ллойд Келли фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Инсайдер Мирко ди Натале ижтимоий тармоқларда айнан шу ҳақда хабар тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчига Англиянинг бир нечта етакчи клублари қизиқиш билдирмоқда. Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенҳэм» жамоалари, шунингдек амалдаги АПЛ чемпиони «Ливерпул» Келли трансферини кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Келли «кекса синьора» сафида 31 учрашувда майдонга тушиб...