Бавария Виктор Осимхен трансфери вариантини кўриб чиқмоқда
Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхен Германиянинг "Бавария" клуби эътиборини тортди. Бу ҳақда UTD Bash хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, ҳозирда Туркиянинг "Галатасарай" жамоаси сафида тўп сураётган 27 ёшли форвардга Европанинг яна бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Осимхен фаолияти давомида "Волфсбург", "Лилл" ва "Наполи" клубларида ҳам ўйнаган. Нигерия терма жамоаси билан у Африка кубогида бир бор кумуш, икки марта бронза медалига эга чиққан.