Спаллетти мағлубиятдан сўнг ҳакам билан жанжаллашиб қолди
Италия А Сериясининг 25-тур марказий учрашувида Миланнинг «Интер» жамоаси Туриннинг «Ювентус» клубини қабул қилди. Учрашув голларга бой кечиб, «нерадзуррилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тугаши билан «кекса синьора» бош мураббийи Лучано Спаллетти баҳс ҳаками Федерико Ла Пеннанинг ёнига кескин тарзда йўл олди. Мутахассис ҳакамлик қарорларидан жиддий норози бўлгани таъкидланмоқда, дея ёзади Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги...