Биссек: «Интер» энди рақибларга юта олмайди дейишмайди
«Интер» ҳимоячиси Янн-Оурел Биссек Серия А доирасида «Ювентус» устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Нерадзурри» учрашувнинг иккинчи бўлимини тўлиқ кўпчиликда ўтказди ва ўйин сўнгида босимни кучайтириб, рақибни синдира олди.
«Энди одамлар биз тўғридан-тўғри рақибларни юта олмаймиз, деб гапиришни бас қилади. Буни доим эшитиш ёқимсиз эди. Энди олдинга қараш ва келажакка эътибор қаратиш керак. Бу жуда муҳим ғалаба, гарчи ўйин...