Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришга қарор қилди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилган бўлса-да, энг яқин ўйинда у яна таркибда бўлмайди.
Жезушнинг таъкидлашича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган....