Мартынавич Ҳаверц билан кулгили суҳбатни эслаб берди
«Қайрат» ҳимоячиси Александр Мартынавич Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг лондонликлар футболчиси Каю Ҳаверц билан бўлган қизиқарли мулоқот ҳақида гапириб берди. Мартынавичнинг айтишича, Ҳаверц унинг юзини қаердандир танийотгандек туюлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«У мендан: “Негадир юзинг жуда таниш”, деди. Мен эса аввалроқ “Байер”ни бироз қийнганимиз, уларни ўтганимизни эслатдим. Кейин у “Челси”да бўлган пайтда ҳам ўша жамоага қарши ўйнаганмиз, шунинг учун бир неча бор тўқнаш келганмиз”...