Жезуш Роналдуни яқин ўйин учун дам олдирмоқда
“Ан-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилганди, бироқ бу сафар ҳам таркибда бўлмайди.
“Жадвал жуда тиғиз. Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим ўйин бор”, — деди Жезуш.