Вальверде «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятини баҳолади
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоасининг жорий мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мавсум «қаймоқранглилар» учун бир текис кечмаяпти ва айни пайтда Альваро Арбелоа бошқарувидаги жамоа Европанинг энг нуфузли турнири учун асосий фаворитлар сафида тилга олинмаяпти.
«Чемпионлар лигасини ютишимиз мумкинми? ‘Реал’ сардори ‘йўқ’ деса, бу уят бўларди. Керак бўлса, кунига тўрт соатлаб машғулот ўтказамиз.