Гарри Кейн Левандовски рекордини янгилаш имконини баҳолади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслиганинг шанба кунги учрашувида «Вердер» дарвозасига икки бор гол уриб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Англиялик форвард 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди, 25-дақиқада эса ўйиндан гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
32 ёшли футболчи Германия чемпионатининг жорий мавсумида 12 тур қолган бир пайтда 26 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда. Ўйиндан сўнг журналистлар ундан Роберт...