Джикия маош муаммоси сабаб клубини ўзгартириши мумкин
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, футболчи маош кечикаётгани туфайли норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Арутюновнинг таъкидлашича, маошдаги кечикишлар ноябрь ойидан бери давом этмоқда, қолган жиҳатларда эса Джикия Туркиядаги шароитлардан мамнун.
32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган.