Роналдунинг қайтиши гол ва пост билан белгиланди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтган ўйинини гол билан безаб, бу воқеани ижтимоий тармоқлардаги пости орқали ҳам алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда қатнашмаган эди. Бироқ қайтиши билан дарҳол ўз сўзини айтди: «Ал-Фатеҳ» дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Учрашув «Ал-Наср»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин тугаганидан кўп ўтмай, 41 ёшли ҳужумчи: «Яна бир қадам олдинга.