«Марсель» «Страсбург»га қарши икки гол устунлигини бой берди
Франция Лиганинг 1 22-турида «Марсель» ўз майдонида «Страсбург»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда дурангга рози бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Диегу Морейра жарима майдонига аниқ узатма ташлади, Хоакин Паничелли бош билан зарба берди, бироқ тўп устунга тегди. Кўп ўтмай Амин Гўйри ҳужумни тезлаштириб, Мейсон Гринвудга пас узатди. Гринвуд дарвозабон устидан тўпни ошириб, ҳисобни очди — 1:0.
Танаффусдан кейин «Марсель» тезкор...