Икарди хет-триги «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у рақиб дарвозасига уч бор аниқ зарба йўллаб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг бу натижаси клуб тарихидаги муҳим маррага айланди. У «Галатасарай» сафида урган голлари сонини 76 тага етказиб, руминиялик Георге Ҳажини (75 гол) ортда қолдирди ва Истанбул жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди.