«Фиорентина» «Комо»ни ютди, аммо барибир тушиш зонасида қолди
Италия А Сериясида кучли бешликка яқинлашиб келаётган «Комо» шанба куни ўз майдонида аутсайдерлар сафидаги «Фиорентина»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарда меҳмонлар ҳисобни очди: Николо Фаджоли аввал ҳимоячига теккан зарба берди, бироқ қайтган тўпни иккинчи уринишда аниқ якунлаб, «Фиорентина»ни олдинга олиб чиқди — 0:1.
54-дақиқада флоренсияликлар устунликни оширди. Мойзе Кин пеналтни совуққонлик билан ижро этди: тўп бурчакка йўл олди...