«Гамбург» «Унион» билан ўйинда характер кўрсатиб ғалаба қозонди
Германия чемпионатининг 22-турида «Гамбург» ўз майдонида «Унион Берлин»ни қабул қилди ва кескин кечган учрашувда иродали ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар 28-дақиқада Леопольд Кверфельднинг пеналтитдан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни очди — 0:1. Бироқ «Гамбург» тезда жавоб қайтарди: 35-дақиқада Рансфорд Кенигсдорффер Роберт Глатселнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунида эса Николас Капалдо мезбонларни олдинга олиб чиқди — 2:1.