Бьянки Конте даврида «Наполи» илк мавсумни зўр ўтказди
Италиянинг «Наполи» клуби собиқ бош мураббийи Оттавио Бьянки жамоа атрофидаги ҳозирги вазият ҳақида фикр билдирди. Мутахассисга кўра, Антонио Контенинг ишига жароҳат олган футболчилар сонининг кўплиги жиддий халал бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бьянки «Наполи» Контенинг илк мавсумида жуда ишончли ўйин кўрсатганини таъкидлади. Аммо айни пайтда вазият мураккаблашган: клуб Чемпионлар лигаси ҳамда Италия Кубоги мусобақаларини тарк этган. Унинг айтишича, бундай натижаларга жароҳатлар катта таъсир қилган...