«Фиорентина» «Комо»ни енгди, аммо қуйи зона тарк этмади
Италия чемпионатида кучли бешликка яқинлашиб келаётган «Комо» шанба куни ўз майдонида аутсайдер «Фиорентина»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарида флоренсияликлар ҳисобни очди: Николо Фаджоли дастлаб ҳимоячига теккан зарбадан сўнг қайтган тўпни иккинчи уринишда аниқ якунлаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1.
54-дақиқада «Фиорентина» устунлигини оширди — Мойзе Кин пеналтини совуққонлик билан ижро этди: тўп бурчакка йўналди, дарвозабон эса жойидан қимирламади — 0:2.