«Гамбург» «Унион»га қарши иродали ғалабани қўлга киритди
Германия чемпионатининг 22-турида «Гамбург» ўз майдонида «Унион Берлин»ни қабул қилди ва қийин кечган баҳсда иродали ғалабага эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ҳисоб 28-дақиқада очилди: меҳмонлар пеналти орқали олдинга чиқиб олди — Леопольд Кверфельд аниқ зарба билан дарвозабонни имкониятсиз қолдирди. Бироқ «Гамбург» тезда жавоб қайтарди: 35-дақиқада Рансфорд Кенигсдоорффер Роберт Глатсел узатмасидан фойдаланди ва мувозанатни тиклади. Танаффус арафасида эса Николас Капалдо мезбонларни олдинга олиб чиқди.