Мартинович Ҳавертс билан майдондаги қизиқ суҳбатни эслади
«Қайрат» ҳимоячиси Александр Мартинович Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин лондонликлар ҳужумчиси Кайо Ҳавертс билан бўлган кулгили суҳбат тафсилотларини айтиб берди. Немис футболчиси Мартиновичнинг юзини қаердандир танигандек туюлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мартиновичнинг сўзларига кўра, Ҳавертс ундан: «Нега билмадим, юзингиз менга жуда таниш», деб сўраган. Бунга жавобан «Қайрат» футболчиси аввалроқ «Байер»га қарши ўйинларда устун келишганини, шунингдек...