Икарди «Эйюпспор»га уч гол уриб тарихий рекорд ўрнатди
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу учта гол Икарди учун «Галатасарай» сафидаги натижани янада юксалтирди ва уни клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айлантирди. Аввал бу кўрсаткич руминлик Георге Хаджига тегишли эди — у 75 та гол урганди, Икардининг ҳисобида эса энди 76 та гол бор.