Жезуш Роналду навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишини айтди
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчининг тез орада жамоага қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам у қайдномадан четда қолади.
Жезушнинг сўзларига кўра, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилинган.