Мартынович Ҳаверц билан учрашувдан кейинги суҳбатни эслади
«Қайрат» ҳимоячиси Александр Мартынович Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг лондонликлар футболчиси Кай Ҳаверц билан бўлган кулгили мулоқоти ҳақида гапириб берди. Мартыновичнинг айтишича, рақиб унинг юзини қаердандир танийотгандек туюлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«У менга: “Нимадир сенинг юзинг жуда таниш”, деди. Мен эса аввалроқ “Байер” билан ўйнаб, уларни бироз қийнаганимизни, ҳатто кейинги босқичга ўтганимизни эслатдим. Кейин у “Челси”да бўлган пайтида ҳам тўқнаш келганмиз...